Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида 1,8 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган фермер хўжалиги аниқланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳолат Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Самарқанд вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган ўрганишда аниқланган. Пастдарғом туманида фаолият юритувчи “Х.И.” фермер хўжалиги раҳбари Э.Т. “Хончарбоғ” маҳалласидаги насос станциясининг электр ҳисоблагичи схемасини бузиб, жами 2 миллион кВт/с электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб, давлат ва жамият манфаатларига 1,8 миллиард сўм зарар етказган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)