АҚШ собиқ президенти Дональд Трамп ақлий қобилиятни аниқлаш учун тест топширди ва барча президентликка номзодларни шундай қилишга чақирди. Бу ҳақда Тҳе Ҳилл хабар берди.
Дональд Трамп Аёва штатидаги сайловолди ташвиқоти чоғида яқинда ақлий қобилият синовидан ўтганини айтди.
“Мен тиббий кўрикдан ажойиб натижалар билан ўтдим. Ақлий қобилият бўйича ҳам тест топширдим”, — деди у.
Трампнинг фикрича, АҚШ президентлигига барча номзодлар ушбу имтиҳондан ўтишлари шарт ва бу амалдаги етакчи Жо Байденга ҳам тегишли. У бу каби баёнотларни биринчи марта айтаётгани йўқ. Жумладан, 2020 йилда, ҳали президентлик пайтида, Трамп ҳафтасига икки марта интервью бериб, ақлий қобилият тестидан яхши ўтганини айтганди.
Изоҳ (0)