Андижон вилоятида рейд давомида 2,4 млрд сўмдан зиёд зарар келтирган майнинг фермаси фаолияти тўхтатилди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Ўзэнергоинспекция” куни кеча ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ мутахассислари билан ҳамкорликда Андижон вилоятида навбатдаги тунги рейд тадбирини ўтказди.
Тадбир давомида “Э.” МЧЖга тегишли ишлаб чиқариш цехида 33 дона майнинг қурилмаси электр тармоғига ўзбошимчалик билан тўғридан тўғри уланган ҳолда, ноқонуний фойдаланиб келинаётгани аниқланди.
Дастлабки қайта ҳисоб-китобларга кўра, ушбу МЧЖ томонидан тизимга 2,4 миллиард сўмдан зиёд зарар етказилган. Қоидабузар истеъмолчига нисбатан белгиланган тартибда чора кўриш учун тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинди.
Изоҳ (0)