Буюк Британия Россияга эҳтиёт қисмларини олиб киришда воситачи бўлган Ўзбекистоннинг Mvizion компаниясига қарши санкция киритди. Бу ҳақда ҳукумат ҳужжатида маълум қилинди.
Британия Россияга қарши санкциялар рўйхатини кенгайтирди ва унга 45 нафар жисмоний ва юридик шахсларни киритди. Чекловларга нафақат Россия ташкилотлари, балки хорижий компаниялар ҳам учраган. Жумладан, рўйхатга БААнинг тўртта, Хитойнинг учта, Туркиянинг Smart Trading Limited, Сербиянинг Avio Chem, Ўзбекистоннинг Mvizion компаниялари кирган. Лондон бу компанияларни Россияга ҳарбий техника ва бутловчи қисмлар етказиб беришда айблаган.
Бундан ташқари, Беларусга қарши санкциялар рўйхати ҳам кенгайтирилди. Аввалроқ АҚШ ҳам
Россия ва Беларусга қарши санкцияларни кенгайтирганди. Янгиланган АҚШ рўйхатига 13 нафар жисмоний шахс ва 20 та компания кирган.
Изоҳ (0)