Футбол бўйича Испания Ла Лигасининг 15-турида “Реал” 2 декабрь, шанба куни “Гранада”га қарши баҳс олиб борди.
Учрашувнинг 26-дақиқасида Браим Диас ҳисобни очди. 57-дақиқада эса Родриго мадридликларнинг иккинчи голига муаллифлик қилди. Қолган дақиқаларда дарвозалар ишғол этилмади ва “қаймоқранглилар” ғалабани расмийлаштирди.
Карло Анчелотти жамоаси очколари сонини 38 тага етказди ва мусобақа жадвалида биринчи ўринда бормоқда. 2-ўриндаги “Жирона”да ҳам худди шунча очко мавжуд.
Ла Лига
15-тур баҳси
2 декабрь, шанба
“Реал” – “Гранада” 2:0
Голлар: 1:0 – 26 Браим Диас, 2:0 – 57 Родриго.
“Реал Мадрид”: Лунин, Карвахаль (Васкес, 46), Алаба, Рюдигер, Менди, Браим Диас (Пас, 88), Беллингҳем, Кроос, Вальверде, Родриго (Гонсало, 85), Хоселу (Себальос, 70).
“Гранада”: Фернандес (Андре Феррейра, 11), Манафа (Петрович, 64), Рикард Санчес, Микель, Торренте, Нева, Сарагоса (Альваро Фернандес, 83), Гумбау, Руис, Узуни (Вейсман, 63), Бое (Пуэртас, 83).
Огоҳлантиришлар: Беллингҳем (22), Рюдигер (22), Гумбау (77).
Изоҳ (0)