Энергетика вазирлиги электромобилларнинг кўпайишини қўллаб-қувватлайди. Бу ҳақда энрегетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов “Дарё” нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди.
Сабаби экологик жиҳатдан бу самаралироқ ва фойдаси кўпроқ. Иккинчидан, электромобилларнинг мавжудлиги энергияни сақлаш тизими функциясини бажариб беради. Чунки электромобиллар кечки пайт, яъни истеъмол пасайганда қувватланади.
Демак, қувватланиш пайтида истеъмол тушган вақти қўшимча истеъмолни таъминлаб берадиган тизим яратилади. Қувватларимиз ортиқча генерация бўлса, ҳаттоки йўналишда соатбай тарифлаш тизимига ўтган сари соатбай тарифлаш орқали электромобилларни қувватланиш тизимларини ростлаш мақсадида ишлацак бўлади. Шунинг учун фақат электромобилларни қўллаб-қувватлайман, — деди Жўрабек Мирзамаҳмудов.
Вазирнинг қўшимча қилишича, электромобилларни кечаси яъни электр энергия тиғиз бўлмаган вақтда қувватланиши тизимда энергия истеъмолини барқарор ушлаб туришга ҳам ҳисса қўшади.
Изоҳ (0)