Қашқадарё вилояти маркази Қарши шаҳрида чангли ҳаво кузатилмоқда. Бу ҳақда блогер Азизбек Яздурдиев хабар берган.
Таъкидланишича, шаҳарда тонг пайтида шундай ҳаво кузатилган.
Шамол унча кучли эмас, аммо жуда чанг. Чанг димоққа ургани боис, нафас олишда ҳам муаммо бор, — дейди блогер Азизбек Яздурдиев.
Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида истиқомат қилувчи блогер Мақсуд Музаффаровнинг “Дарё”га қўшимча қилишича, Яккабоғ туманининг Қамаши тумани билан чегара қисмидаги кучли шамол уй томларининг учишига ҳам сабаб бўлмоқда.
Аввалроқ “Ўзгидромет” 18 ноябрь куни Қашқадарё вилоятининг баъзи жойларида бир оз ёмғир ёғишини, шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсишини, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкинлигини маълум қилганди.
Изоҳ (0)