Мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучлари қўмондонлигига тегишли вертолёт 17 ноябрь куни ҳалокатга учради. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 17 ноябрь куни соат 20:15 да Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучлари қўмондонлигига тегишли Ми-8 вертолёти “Каттақўрғон” полигонида ўқув парвозини амалга ошираётганида ҳалокатга учради.
Фожиа оқибатида вертолёт экипажи ҳалок бўлди. Айни вақтда ҳодиса жойида махсус комиссия авария сабабларини аниқлаш устида иш олиб бормоқда. Мудофаа вазирлиги ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари ҳамда яқинларига ҳамдардлик билдирди.
Изоҳ (0)