Жанубий Африка Республикаси президенти Сирил Рамафоса Халқаро жиноий судни Исроилнинг минтақада содир бўлаётган "ҳарбий жиноятлари" фонида Фаластиндаги ҳаракатларини текширишга чақирди. Бу ҳақда “РИА Новости” хабар берди.
“Биз кўплаб бошқа мамлакатлар ва ташкилотларга қўшилиб, Халқаро жиной судни тергов қилишга чақирамиз. Чунки буни ўз кўзимиз билан кўриб турибмиз, ҳақиқий жиноят, ҳарбий жиноят содир бўлаётганига гувоҳмиз. Айниқса, Ал-Шифо касалхонасида содир бўлаётган воқеаларга биз мутлақо қаршимиз ва турли давлатларни Исроилга босим ўтказишга чақирамиз”, — деди Рамафоса.
Маълумот учун, Туркия Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяхуни Ғазо секторидаги геноцидда айблаб, Халқаро жиноий судга даъво аризаси киритган.
“Туркия Республикаси фуқароларининг виждонини ифодалаб, биз Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяхуга қарши Гаагадаги Халқаро жиноят судига даъво аризаси бердик. У Ғазо секторида содир этган геноцид ва инсониятга қарши барча жиноятлар учун судга тортилиши керак”, — деган туркиялик адвокат Метин Кулунк.
Изоҳ (0)