Исроил ҳарбийлари Ғазо секторидаги ҲАМАС парламентини портлатиб юборди. Бу ҳақда Ynet хабар берди.
ҲАМАС қонунчилик кенгаши биноси Ғазо шаҳри марказидан 3 километр узоқликдаги Римал туманида жойлашган. У Ғазонинг энг бой ҳудудларидан бири ҳисобланган. У ерда ҲАМАСнинг бир қанча ҳукумат вазирликлари жойлашган.
13 ноябрь куни Исроил армияси парламент биноси ичида Исроил байроғи билан тушган суратини эълон қилганди.
14 ноябрь куни Исроил ҳарбийлари Ғазодаги Римал ва Шайх Ижлин маҳаллаларидаги бир қатор ҳукумат биноларини эгаллаб олганини маълум қилди. Улар ҲАМАСнинг полиция штаб-квартираси ва қуроллар ишлаб чиқарилган муҳандислик факультетини ҳам назоратга олганини айтган.
Изоҳ (0)