“Толибон” Ҳиротда вилоятдаги диний мактаб раҳбарини ўғиллари билан бирга ҳибсга олиб, қамоққа ташлади ва қийноққа солди. Бу ҳақда маҳаллий манбаларга таяниб, Hasht-e Subh Daily хабар берди.
Хабарга кўра, “Толибон” диний мактаб раҳбарининг фотограф ўғлини ҳибсга олишни режалаштирган. Эркакнинг оиласи ҳолат юзасидан қаршилик кўрсатиб, “Толибон” жангарилари билан муштлашган. Шундан сўнг яна бир қанча “Толибон” жангарилари воқеа жойига бориб, диний мактаб раҳбари ва унинг ўғилларини бўлимга олиб кетган.
Манбаларнинг таъкидлашича, “Толибон” уларни электршокер ёрдамида қийноққа солган. Ҳиротдаги Афғонистон муваққат ҳукумати расмийлари ҳозирча бу ҳақда маълумот бермаган.
Изоҳ (0)