Европа Иттифоқидаги манбага кўра, ҲАМАС ҳаракатига алоқадор айрим шахслар қора рўйхатга киритилиши мумкин.
Европа Иттифоқи 7 октябрь куни Исроилга уюштирилган ҳужум туфайли ҲАМАС вакилларига қарши санкциялар қўллаш масаласини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Иттифоқнинг юқори мартабали вакили Брюсселда 13 ноябрь куни бўлиб ўтадиган 27 мамлакат ташқи ишлар вазирларининг йиғилиши олдидан журналистларга маълум қилди.
“Биз ҲАМАСга қарши кейинги ҳаракатларга очиқмиз. Бунга айрим шахсларни қора рўйхатга қўшиш масаласи ҳам киради”, — деди у.
Дипломатнинг сўзларига кўра, 13 ноябрь куни бўлиб ўтадиган ташқи ишлар вазирларининг учрашувида Яқин Шарқдаги вазият диққат марказида бўлади.
“Вазирлар томонидан Ғазодаги урушда нима содир бўлаётгани ва Европа Иттифоқи ўрта муддатли истиқболда қандай ҳаракатлар қилиши мумкинлигига баҳо берилади”, — деди у.
Изоҳ (0)