Покистон Афғонистон муваққат ҳукуматидан Қўштепа канали қурилиши тўхтатишни сўраб, босим ўтказиш учун афғон муҳожирларини депортация қилди. Бу ҳақда “Толибон” Ахборот ва маданият вазирлиги расмийси Абдулҳақ Ҳаммад хабар берди.
“Толибон” расмийсига кўра, Покистон ҳукумати расмий учрашувларда Афғонистондан Қўштепа каналини ёпишни бир неча бор сўраган. Ҳаммад айнан қайси покистонлик амалдорлар тегишли таклифни берганини ошкор қилмади.
“Бу канал бизнинг зараримизга ишлайди, деб жавоб беришган”, — дейди Абдулҳақ Ҳаммад.
Шунингдек, “Толибон” расмийси бу канал Афғонистоннинг “ўз-ўзини таъминлашига ёрдам беришини, покистонликлар эса “бундан кейин Афғонистон Покистонга керак бўлмайди”, деб ҳисоблашини таъкидлади.
Изоҳ (0)