Ўзбекистонлик боксчи Одилжон Аслонов (5-0-1) 11 ноябрь куни Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бўлиб ўтадиган бокс оқшомида рингга кўтарилади.
Аввалроқ, Аслонов ушбу кечада россиялик Рафи Хчоянга (2-1-1) қарши жанг қилиши хабар қилинганди.
Бироқ, Ўзбекистон профессионал бокс матбуот хизматининг маълум қилишича, Одилжон Аслоновнинг рақиби ўзгарган. Аслонов бошқа бир россиялик боксчи Батал Чежияга (12-3-3) қарши рингга кўтарилади. Жанг 8 раунд этиб белгиланган.
Эслатиб ўтиш жоиз, Одилжон сўнгги жангини шу йилнинг 8 сентябрь куни Эрик Катомпага қарши ўтказиб, очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонган эди.
Изоҳ (0)