“Ливерпуль” футболчиси Луис Диаснинг ота-онаси Колумбияда ўғирлаб кетилди.
Колумбия нашри бўлган Semana хабар беришича, Диаснинг отаси ва онаси Барранкас шаҳрида ўғирлаб кетилган.
Хабарларнинг турли версиялари мавжуд. Бирида, Луис Мануэл Диас ва Силенис Маруланда автомобилда кетаётганда, уларнинг йўлини мототциклда бўлган босқинчилар тўсган.
Бошқа бир маълумотда, улар футбол кўриб ўтирганда, босқинчилар келиб, мажбурлаб машинага миндириб, олиб кетгани айтилган.
Колумбия ҳарбийлари ва полицияси бирлашиб, футболчининг ота-онасини изламоқда.
Бир неча соатдан кейин Диаснинг онаси қутқарилгани маълум қилинди. Ҳозирда футболчининг отаси қидирилмоқда.
Изоҳ (0)