Канаданинг Онтарио штатидаги Саулт-Сте-Мари шаҳрида юз берган отишмада беш киши, жумладан, 6, 7 ва 12 ёшли уч бола ҳалок бўлди, яна бир бола яраланди. Бу ҳақда CTV телеканали хабар берди.
![](/static/2023/kanada2.jpg)
Воқеа 23 октябрь душанба куни тунда турар жой биноларидан бирида содир бўлган. Полициянинг фикрича, отишма маиший жанжал ортидан бошланган. Жиноятчи 44 ёшли эркак бўлиб, 5 нафар инсонни ўлдиргандан сўнг ўз жонига қасд қилган.
Ҳалок бўлганлар ва жабрланганларнинг шахси ҳозирча ошкор этилмаяпти.
Изоҳ (0)