Исроил ҳарбийлари Ғазо секторида қуруқликдаги операция ўтказишга тайёр, уни бошлаш вақти мамлакат сиёсий раҳбариятининг қарорига боғлиқ. Бу ҳақда Исроил мудофаа кучлари бош штаби бошлиғи Герци Ҳалеви маълум қилган.
“Мен аниқ айтмоқчиман: Исроил армияси Ғазода манёвр қилишга тайёр ва биз сиёсий раҳбарият билан биргаликда кейинги қадамнинг муддати бўйича қарор қабул қиламиз”, — деди Ҳалеви.
Исроил армиясининг жанубий қўмондонлиги жойлаштириладиган жойга ташриф буюрган Бош штаб бошлиғи ушбу қўмондонлик ва умуман армия раҳбарияти “ушбу уруш мақсадларига эришиш учун юқори сифатли ҳужум режаларини тайёрлаганини” таъкидлади.
Аввалроқ АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти юз минглаб америкалик фуқароларни Яқин Шарқдан эвакуация қилишга тайёрланаётгани хабар берилганди. Исроил мудофаа кучлари Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати жангчиларини йўқ қилиш учун Ғазо секторида қуруқликдаги операцияни ўтказишга тайёрланаётгани ҳақида эълон қилинганидан кейин эвакуация қилиш зарурати кескин ошгани таъкидланган.
Изоҳ (0)