• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Насронийлардан тузилган мусулмон қўшин: Яничарлар нега йўқ қилиб юборилган?

    Ҳар бир мамлакатнинг ҳарбий куч тузилмаларида жанг олиб борувчи сараланган, илғор махсус бўлинмалар мавжуд. Улар жанг майдонининг энг қайноқ нуқтасида кураш олиб боради. Усмонли турк империясида шундай куч тузилмаси – яничарлар эди.

    Яничарлар 450 йил давомида Усмонли турк султонларига садоқат билан хизмат қилиб, минглаб муҳорабаларда зафар қучишди. Ҳатто Ғарбнинг отлиқ рицерлари улар билан жанг қилгани ҳайиқиб турар эди. Ушбу мақолада Усмонли империяси армиясининг устуни бўлган яничарлар бўлимининг яралиш тарихи ва интиҳоси ҳақида сўз юритамиз.

    Янги империянинг янги қўшини

    XIV асрда эндигина қад кўтараётган ёш Усмонли давлати доимий ва сифатли пиёда армиясига эҳтиёж сеза бошлади. Чунки туркларнинг отлиқ қўшини феодал тартибда тузилган бўлиб, улар султоннинг чақириғи билан бир туғ остига йиғилар эди. Бундан ташқари, илк ташкил этилган турк пиёда қўшинлари тартибсиз бўлиб, улар ёлланган жангчилар бўлган.

    Тахтга чиққан султон Ўрхон янги ерларни фатҳ этиш ва насронийлар қўшинини енгиш учун туну кун жангга тайёр ва энг муҳими унга садоқатли пиёда бўлинмасини яратиш кераклигини англаб етди. Француз тарихчиси Луссен Керен ўзининг “Амир Темур салтанати” асарида Усмонли армияси ҳақида тўхталиб ўтиб, шаҳзода Алоуддин ва Халил Сендерели пошо султонга Исломни қабул қилган европалик бандилар орасидан лашкар тузиш ғоясини берганини ёзади. Ғоя муаллифларининг режасига кўра, бу қўшин турли фитналардан анча йироқ бўлиб, султонга садоқат билан хизмат қилиши керак эди. Бироқ бундай бўлмади.

    Яничарлар қандай тайёргарликдан ўтган?

    Ажнабий лашкарга ишониб бўлмаслиги маълум бўлгач, Қора Рустам исмли пошо насронийлардан тортиб олинган ёш болалардан фойдаланишни таклиф қилади. Унинг фикрига кўра, ўғил болалар ҳам жисмоний, ҳам маънавий тайёргарликдан ўтиб, султон хизматига киришлари керак эди.

    Қора Рустамнинг ғояси тўғри чиқди. Усмонли империяси Болқон ярим оролини эгаллагач, бу ердаги халқлар (юнон, хорват, серб, албан ва чех)га 5-14 ёшгача бўлган ҳар бешинчи ўғил фарзандни аскарликка бериш мажбурий қилиб қўйилди. Бу мажбурият  – “султоннинг улуши” деб номланган.

    Султон Ўрхоннинг ўғли Мурод I 1362 йилда яничар бўлинмаси ташкил этилганини расман эълон қилди ва бу бўлинмани “Янги черик” ёхуд туркчасига “Енечери” деб атади. Кейинчалик улар Овропада “Яничарлар” деб донг таратди.

    Яничарлар корпусига барча ҳам қабул қилинмас эди. Биринчи галда қабул қилинаётган бола зодагон оиланинг фарзанди бўлиши шарт эди. Тортиб олинган болалар Ислом динига ўтказилиб, уларга турк тили ўргатилган. Уларнинг онги шу даражада ювилар эдики, болалар ўтмишларини тезда унутиб, султон бўлажак яничар учун ягона ғамхўр сифатида гавдаланар эди.

    Маълумотларга кўра, насроний болалар жанг санъатининг сир-асрорларини қаттиқ ва тинимсиз машқ орқали ўрганса, Бектоши дарвишлар мазҳабидан бўлган имомлар уларга Ислом динидан таълим берган.

    Бўлинма аскарлари шокиласи елкасига тушиб турувчи баланд ва мурабба шаклидаги бош кийими, қалин қизил ранг матодан тайёрланган кенг тўн кийишар эди. Яничарлар шамшир, доира шаклидаги қалқон, ханжар, икки тиғли болтача, камон ва ўқ-ёй билан қуролланишган.

    Яничарлар бўлинмасига янги қабул қилинган ёш аскарлар қуйидаги қоидаларга амал қилиш учун қасамёд қилишган. Хусусан, ўз зобитлари ва султон амирига сўзсиз бўйсуниш, оила қурмаслик, ҳазрат Бектоши йўлини тутишлари ҳамда Ислом динининг барча ақида ва қоидаларига риоя қилиш.

    Яничарлар узоқ вақт давомида музаффарият шуласини баланд кўтаришди. Жанг вақтида султон душман қўшинининг асосий қисми ҳолдан тойишини пойлаб, яничарларни майдонга ташлар эди. Яничарларнинг жангга кириши вазиятни бутунлай ўзгартириб, турк қўшинларининг ғалабасини таъминларди. XV аср ўрталарида яничарлар жами 3-5 мингни ташкил этган бўлса, султон Сулаймон даврига келиб 12 минг кишини ташкил этди.

    Яничарлар
    Фото: onedio.com

    Яничарлар инқирози

    XVI аср бошида яничарлар сони 90 мингга етди. Ҳарбий бўлимга саралаш тизими ўзгартирилди. Янги тизимга кўра, бўлинмага энди турклар ҳам қабул қилинадиган бўлди. Вақт ўтиши билан кўп сонли яничарлар империя ички сиёсатида муҳим рoл ўйновчи кучга айланди.

    1622 йилда Польша урушидаги мағлубиятдан сўнг султон Усмон II яничарлар сонини қисқартиришга қарор қилди. Ҳатто султон уларни тарқатиб юборишни режалаштирди. Бироқ яничарлар бунга қарши чиқди ва исён уюштириб, ёш султонни ўз саройида ўлдиришди. Тахтга ўтирган султон Салим III ҳам армияни модернизация қилмоқчи бўлгани учун тўнтариш қурбони бўлди. Унинг вориси султон Маҳмуд II яничарлар билан келишиш орқали иқтидорда қолди. 

    ХIX асрда Усмонли империяси инқироз ботқоғига ботиб, заифлашиб борди. Ўша вақтда дунёни бўлиб олаётган икки йирик империя – Россия ва Буюк Британия Усмонли империясини парчалаш ҳаракатида эди. Буни яхши тушуниб турган султон Маҳмуд II мамлакат ичида ислоҳотларни амалга оширишга қарор қилди.

    Султон биринчи галда ислоҳотни ҳарбий соҳадан бошлади. 1826 йилда Маҳмуд II чет эллик офицерлар ёрдамида янги қўшин шакллантириш тўғрисида фармон чиқарди. 1826 йилнинг июнь ойида яничарлар исён кўтарди. Султон бу исёндан хабардор бўлиб, у исённи бостириш орқали яничарлар тақдирига нуқта қўйишни мақсад қилган эди.

    Яничарларни жазолаш бир неча кун давом этди. Бу вақт ичида 10 минглаб яничар қиличдан ўтказилди. Уларнинг жонсиз таналари эса Мармар денгизи ва Босфор бўғозига улоқтирилди. Шу тарзда Усмонли турк империясини юксалиши ва заифлашувига катта ҳисса қўшган яничарлар йўқ қилинди. Аммо бу “Европанинг хаста одами” деб номланган Усмонли турк империясининг ҳаётини сақлаб қола олмади.

    Сардор Али

    23.10.2023, 21:30   Изоҳ (0)   52094
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.