18 октябрь, чоршанба куни АҚШ Ядро хавфсизлиги миллий бошқармаси Невада штатидаги ядровий полигонда ерости кимёвий портлаш содир этганини маълум қилди.
Синовнинг мақсади “АҚШнинг бутун дунё бўйлаб кучсиз ядровий портлашларни аниқлаш қобилиятини ошириш” экани айтилган.
Ядро хавфсизлиги миллий бошқармаси директор ўринбосари Кори Хиндерштейннинг айтишича, бу каби тажрибалар “АҚШнинг ядровий қуролларни тарқатмаслик мақсадларини қўллаб-қувватлаш учун янги технологияларни ишлаб чиқиш бўйича ҳаракатларини ифодалайди”.
“Бу синовлар ерости ядровий синов портлашларини аниқлашни яхшилаш орқали глобал ядро таҳдидларини камайтиришга ёрдам беради”, — деди Хиндерштейн.
Изоҳ (0)