Аргентиналик футболчи Лионель Месси 2023 йилги “Олтин тўп” совринини қўлга киритади.
Бу ҳақида Diario Sport нашри хабар бермоқда. Овоз бериш жараёнида Аргентина терма жамоасининг ЖЧ—2022 натижалари ҳам ҳисобга олинади.
Месси фаолиятида саккизинчи марта “Олтин тўп”га эга чиқади. Лео 2009, 2010, 2011, 2012, 2015, 2019 ва 2021 йилларда ушбу совринга лойиқ кўрилганди.
Аёллар ўртасида “Олтин тўп” совринини “Барселона” ва Испания терма жамоаси футболчиси Айтана Бонмати қўлга киритади. Бонмати 2023 йилда Жаҳон Чемпионати ва Чемпионлар Лигасида зафар қучди ва иккала турнирда ҳам энг яхши футболчи деб топилди. Бу Айтана учун фаолиятидаги биринчи “Олтин тўп” соврини бўлади.
“Олтин тўп”ни топшириш маросими 30-октябрь куни Парижда бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)