Исроил ва Фаластиннинг ҲАМАС гуруҳи ўртасидаги уруш гуруҳ жангчилари қуролларини ташлаб, гаровга олинганларни озод қилса ва таслим бўлсагина, “ўт очишларсиз” якунланиши мумкин. Бу ҳақда Исроилнинг БМТдаги элчиси Гилад Эрдан маълум қилди.
“Нега ҲАМАСни бунга чақирмаяпсиз?” — дея Эрдан БМТ Хавфсизлик Кенгашини гуруҳни террорчи ташкилот деб эълон қилишга ҳамда Исроилнинг ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқини нафақат сўз билан, балки амалда қўллаб-қувватлашга чақирди.
Дипломат ҳозирги можарони БМТ учун бурилиш нуқтаси деб атади ва айрим резолюцияларида Фаластинни қўллаб-қувватлаган ташкилотнинг “хатоларини” келтирди. Унинг таъкидлашича, халқаро ҳамжамият Ғазо секторига миллиардлаб доллар жўнатган, аммо буларнинг барчаси ҲАМАСга кетган. Эрдан ҲАМАС Исроилни “йўқ қилиш” мақсадида эканини даъво қилиб, Исроил Ғазодан чиқиб кетганидан кейин ҳам, гуруҳнинг позицияси ўзгармаслигини айтди: “ҲАМАС мотивациясини ҳеч нарса ўзгартира олмайди”.
“Саратонни даволашнинг ягона ечими бор. Барча саратон ҳужайраларини йўқ қилиш керак”, — деди Исроилнинг БМТдаги доимий вакили.
Изоҳ (0)