Исроил кучлари томонидан Ғазо секторини бомбардимон қилиш чоғида қулаган бинолар вайроналари остида камида 1200 киши қолган бўлиши мумкин. Бу ҳақда Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили Ашраф ал-Қудра маълум қилди.

“Фаластин ҳукуматига Ғазодаги бинолар вайроналари остида бедарак йўқолганлар бўйича 1200 га яқин мурожаат келиб тушган”, — деб таъкидлади ал-Қудра. Унинг қўшимча қилишича, 500 га яқин мурожаат йўқолган болалар билан боғлиқ.
“Умид қиламизки, уларнинг кўплари ҳали тирик”, — деди Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили.
Изоҳ (0)