• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Иқтисодиёт

    Ўзбекистон Россиядан кўпроқ нималар сотиб олаётгани маълум қилинди

    Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Ўзбекистоннинг Россия билан савдо ҳажмини таҳлил қилди. Ҳисоб–китобларга кўра, охирги 6 йилда икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 2017 йилдаги 4,73 миллиард доллардан 2022 йилда 9,33 миллиард долларга, экспорт 2,0 миллиард доллардан 3,1 миллиард долларга 1,5 баробарга, импорт 2,3 баробарга, 2,7 миллиард доллардан 6,23 миллиард долларга ўсган.

    2022 йилда Ўзбекистоннинг Россия билан товар айирбошлаш ҳажми 23,6 фоизга ўсиб, 9,3 миллиард долларни ташкил этди, экспорт эса сезиларли даражада 48,4 фоизга ўсиб, 3,1 миллиард долларни, импорт 14,1 фоизга ўсиб, 6, миллиард долларни ташкил этди.

    Ўзбекистоннинг ташқи савдо ҳамкорлари орасида ўзаро савдо ҳажми бўйича 2022 йилда Россия 18,6 фоиз товар айирбошлаш улуши билан биринчи ўринни эгаллаган бўлса, Ўзбекистон экспортида Россиянинг улуши 16,1 фоиз, импортда эса 20,3 фоизни ташкил этди.

    Жорий йилнинг 8 ойи давомида Ўзбекистоннинг Россия билан савдо айланмаси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 7,4 фоизга (6,1 миллиард  долларга), экспорт 5,1 фоизга (1,9 миллиард долларга), импорт 8,5 фоизга (4,2 миллиард долларга) ўсди. Ўзбекистоннинг умумий ташқи савдо айланмасида Россиянинг улуши 15,4 фоиз, экспортдаги улуши 12 фоиз, импортдаги улуши 17,8 фоизни ташкил этди.

    Жорий йилнинг январь август ойларида Ўзбекистоннинг савдо шериклари бўлган мамлакатлар орасида товар айирбошлаш ҳажми бўйича Россия 15,4 фоиз ( Хитой биринчи ўринда - 20,7 фоиз) улуши билан иккинчи ўринни эгаллади. Шу билан бирга, Россия 12 фоиз улуш билан Ўзбекистон экспортининг умумий ҳажмида биринчи ўринни эгаллади (экспортдаги Хитой улуши -10,6 фоиз).

    Ўзбекистон Россияга тўқимачилик маҳсулотлари ва кийим-кечак, янги ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотлари, кимё маҳсулотлари, айрим турдаги саноат ва бошқа тайёр маҳсулотлар, шунингдек хизматлар экспорт қилади. Масалан, жорий йилнинг январь август ойлари якунларига кўра, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг умумий експортининг 42 фоизи Россияга экспорт қилинди.

    Ўз навбатида, Ўзбекистон Россиядан саноат товарлари, шу жумладан, қора ва рангли металлар, улардан тайёрланган маҳсулотлар, механик ва электр жиҳозлари, ёғоч, нефть маҳсулотлари, кимё маҳсулотлари, озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда хизматларни импорт қилади. Масалан, жорий йилнинг январь август ойлари якунларига кўра, Ўзбекистон саноат маҳсулотлари умумий импортида ушбу турдаги маҳсулотлар импортининг 35,2 фоизи Россия ҳиссасига тўғри келди.

    2023 йил 1-сентябр ҳолатига Россия Ўзбекистонда ташкил этилган хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар сони бўйича биринчи ўринда туради – 2849 корхона ёки хорижий инвестициялар иштирокидаги фаолият кўрсатаётган корхоналар умумий сонининг 22,3 фоизи. Шунингдек, Россия жорий йилнинг январь август ойларида хорижий инвестициялар иштирокидаги янги ташкил этилган корхоналар сони бўйича ҳам етакчи ҳисобланади – 425 корхона.

    Жорий йилнинг биринчи ярмида Россия ўзлаштирилган хорижий инвестициялар ва кредитлар умумий ҳажмининг 18,8 фоизини ташкил этди. Ўзбекистон иқтисодиётига тўпланган Россия инвестицияларининг умумий ҳажми 10 миллиард доллардан ошади.

    05.10.2023, 11:32   Изоҳ (0)   18673
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда пенсия олаётган II жаҳон уруши қатнашчилари ҳақида маълумот берилди

    04.10.2023, 16:20

    Ўзбекистондаги банклардан бирига банк операцияларини амалга ошириш тақиқланди

    04.10.2023, 11:24

    Заправкаларда метан ва Аи-92 бензини нархи ошгани айтилмоқда

    01.10.2023, 20:20

    Ўзбекистонда электрон тижорат қандай ривожланмоқда?

    26.09.2023, 17:04

    “Бугунги геосиёсий вазиятда битта давлатга таяниб бўлмайди” — бош вазир ўринбосари Жамшид Хўжаев

    26.09.2023, 15:31

    Ўзбекистон октябр ойидан Россиядан газ импорт қилишга тайёр — Энергетика вазирлиги

    25.09.2023, 16:56
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    Ўзбекистон | 16 август, 23:46

    Грецияда 4 кун ичида 242 та ўрмон ёнғини содир бўлди (видео)

    Дунё | 16 август, 23:39

    Мадонна 66 ёшда: бутун умр отасининг розилигини излаган ва жаннатдан ҳайдалишдан қўрққан қизалоқдан поп маликаси бўлишгача босиб ўтилган йўл

    Мусиқа | 16 август, 23:26

    АҚШ ғазоликлар учун виза беришни тўхтатди

    Дунё | 16 август, 23:15

    Афғонистонда соқол олган эркаклар ҳибсга олинмоқда

    Дунё | 16 август, 22:55

    Суперлига. “Насаф” “Шўртан”ни ишончли ҳисобда мағлубиятга учратди 

    Спорт | 16 август, 22:44

    “Жамият билан давлат ўртасида мулоқот йўқ” — Абдулла Абдуқодиров Ўзбекистон ривожи учун нималар муҳимлиги ҳақида

    Ўзбекистон | 16 август, 22:34
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.