Тошкент шаҳрида Alfraganus университети ташаббуси, Туркиянинг Нажмиддин Эрбақон университети ҳамкорлигида “Бир макон – бир йўл: имкониятлар ва муаммолар, миграция, туризм ва сиёсий иқтисод” мавзусидаги II халқаро илмий-амалий анжуман ташкил этилди.
Тадбирда дунёнинг 20 га яқин давлатидан нуфузли университетлар ректорлари, профессор-ўқитувчилар, кўплаб халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этмоқда.
Анжуман очилишида Alfraganus университети ректори Муҳаммадисмоил Маҳмудов сўзга чиқиб, мазкур тадбир жуда катта аҳамиятга эгалигини таъкидланди.
“Анжуманда ёшларга таълим беришда халқаро тажрибаларни ўрганишда муҳим ўрин тутуди. Анжуман доирасида кўплаб тиббиёт, саноат, ресторан ва меҳмуонхона бизнеси билан шуғулланадиган тадюбиркорлар Тошкент шаҳрига ташриф буюрди. Улар ўқитувчи ва талабаларимиз билан семинарлар, мастер-класслар ўтказишади. Япония, Хитой, Туркия, Россия, Франция, Англиядан келган тажрибали мутахассислар талабаларимиз билан ўз билим ва малакалари билан ўртоқлашади”, —деди университет раҳбари.
Ўзаро мулоқотда айтилишича, анжуман ижтимоий-иқтисодий, фан-таълим, маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорликни янада мустаҳкамлашда, давлатлар ўртасида иқтисодий муносабатларни такомиллаштиришда муҳим аҳамиятга эга. Шунингдек, анжуман хорижлик олимлар томонидан олиб борилаётган илмий тадқиқотларга ўзбекистонлик ёш олимлар, профессор-ўқитувчилар ва иқтидорли талабаларни жалб қилиш, самарали илмий ҳамкорликни йўлга қўйишда ҳам самара бермоқда.
Бугунги кунда Alfraganus университети 30 га яқин хорижлий ҳамкорларга эга бўлиб, улар билан таълим йўналишини ривожлантириш бўйича қатор шартномалар имзоланган. Университет профессор–ўқитувчилари муаллифлигида 100 га яқин ўқув қўлланма ва илмий мақолалар нашардан чиқарилган.
Мутахассисларнинг айтишларича, университет томонидан ташкил этилган Бир макон – бир йўл: имкониятлар ва муаммолар, миграция, туризм ва сиёсий иқтисод” мавзусидаги II халқаро илмий-амалий анжуман ҳам таълимни ривожлантириш йўлидаги муҳим қадам бўлмоқда.
Халқаро конференция жорий йилнинг 3—4-октябр кунлари Тошкент шаҳрида, 5—6-октябр кунлари Самарқанд ва Бухоро шаҳарларида давом этади.
Реклама ҳуқуқи асосида.
Изоҳ (0)