Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 4-октябрда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.
Унга кўра, доллар 15,89 сўмга кўтарилиб, 12 216,01 сўм бўлди. Евро 141,95 сўмга тушиб, 12 807,26 сўм бўлди. Рубль 2,30 сўмга пастлаб, 123,10 сўмни ташкил қилди.
Бундан аввал доллар расмий курси 3-октябрда 25,05 сўмга кўтарилиб, 12 200,12 сўм бўлганди. Унга қадар эса кетма-кет тўрт кун тушиб, 12 175,07 сўм бўлган. Евро ва рубль ҳам пастлаганди.
Изоҳ (0)