Покистоннинг Балужистон вилояти Мастунг шаҳридаги масжид яқинида портлаш юз берди, оқибатда камида 52 киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Dawn нашри.
“Камида 52 киши, жумладан, полициячи ҳалок бўлди, 50 дан ортиқ киши жароҳат олди”, — деб ёзади нашр.
Ҳуқуқ-тартибот идораларига кўра, портлашни худкуш-террорчи амалга оширган.
Кейинроқ Покистондаги яна бир масжидда портлаш содир бўлди. Покистоннинг шимоли-ғарбидаги Хайбер-Пахтунхва вилоятида жойлашган Хангу шаҳридаги масжиднинг томи портлаш оқибатида бутунлай қулаб тушди. Маҳаллий ОАВ полицияга таяниб, икки киши ҳалок бўлгани ва беш нафари яраланганини хабар қилмоқда. Таъкидланишича, вайроналар остида камида 40 киши қолмоқда.
Gео TV хабар беришича, портлашлар аҳоли пайғамбар Муҳаммад (с.а.в.)нинг таваллуд куни — Мавлудни нишонлаш учун йиғилаётган масжидлар яқинида содир бўлган.
Изоҳ (0)