• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12559.26
    • RUB160.17
    • EUR14413.01
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Фақат битта таклиф тушган” — масъуллар “Антиструмин” дори воситаси хариди бўйича изоҳ берди

    Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистондаги боғча ва мактаб болаларига етказиб берилган “Антиструмин” дори воситасини харид қилиш бўйича жами 21 миллиард 875 миллион сўмлик шартнома тузилгани тўғрисида маълумот тарқалганди. Давлат харидлари порталидаги қўшимча маълумотларда Соғлиқни сақлаш вазирлиги таъсисчилигидаги “Ўзмедимпекс” МЧЖ калий ёдид 1 мг (0,001 г) №100 (“Антиструмин”) дори воситасини харид қилиш учун 2022 йил июнь ойида “Само” МЧЖ билан 5 миллиард 610 миллион сўмлик тўғридан тўғри шартнома тузгани, 2023 йил 11 январда эса ушбу шартномага 956 миллион сўмлик қўшимча келишув қилингани очиқланганди.

    Фото: “Дарё”

    Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов ҳамда вазирлик масъули Шароф Ҳамроевнинг “Дарё” журналисти берган саволга аниқлик критишича, вазирлик муассислигидаги МЧЖ “Антиструмин” дорисини сотиб олиш учун интернетда эълон берган. 

    Калий ёдидни тўғридан тўғри олиш ҳуқуқимиз бўлса-да, биз бу борада конкурс эълон қилганмиз. Энг арзон нархда сотиб олиш учун сайтда ўзбек ва рус тилларида эълон берилган. Бу эълондан келиб чиқиб, хоҳлаган иштирокчи, хорижлик бўлса ҳам қатнашиши мумкин бўлган. Эълондан сўнг одатда бизга таклифлар келиб тушарди. Лекин бу эълондан сўнг бизга фақат “Само” МЧЖдан таклиф келиб тушган. Фақат бир кишидан, — дейди Шароф Ҳамроев.

    Вазир Амрилло Иноятовнинг бунга қўшимча қилишича, эълонда 1 мг (0,001 г) доза сўралгани учун, фақат шу ишлаб чиқарувчи сўралган дозани таклиф қилолган. 

    Вазирлик вакилининг журналистларга маълумот беришича, “Само” МЧЖ калий ёдидни 65 сўмдан таклиф қилгач, вазирлик вакиллари унинг нархини тушириш бўйича таклиф берган. Аммо МЧЖ бунга жавоб қайтармаган. Шундан сўнг, вазирлик муассислигидаги “Ўзмедимпекс” МЧЖ дорини шу нархда сотиб олишга мажбур бўлган. Шунингдек, вазирлик ва МЧЖ сайтларида ғолиб кимлигини эълон қилган. 

    Журналистлар ва масъулларнинг мазкур масаладаги савол-жавобига қўшилган соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов “Бу билан шуғулланадиган ташкилотлар бор, улар буни очиқ-ойдин ўрганишяпти. Нархи масаласида ўрганиляпти, аниқланса, ҳаммасини жавобгар қилиш масаласи бор”, — деди. 

    “Ўзмедимпекс” 2023 йил 4 майда яна “Антиструмин” дори воситасини харид қилиш учун “Само” МЧЖ билан 15 миллиард 275 миллион сўмлик тўғридан тўғри шартнома тузган. Ушбу шартномаларга кўра, жами 21 миллиард 875 миллион сўм маблағ эвазига “Само” МЧЖ 3 миллион 550 мингта миқдорда Антиструмин етказиб бериши кўрсатилган. Тармоқ фойдаланувчилари Соғлиқни сақлаш вазирлиги таъсисчилигидаги “Ўзмедимпекс” МЧЖ калий ёдидни “Само” МЧЖдан 2022 йилда 5500 сўмдан, 2023 йилда 6500 сўмдан сотиб олганини ёзиб, чакана савдода худди шу ишлаб чиқарувчи, айнан шу дорисини 2800-3000 сўмдан таклиф қилаётганини билдирган.

    “Само” МЧЖ таъсисчиларидан бири Нодир Юнусов АҚШ божхона ва иммиграция назорати хизмати томонидан қидирувга берилгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Унга одам савдоси, қул меҳнати, фирибгарлик, рекетчилик ва коррупцияга учраган ташкилот ташкил этиш каби айбловлар қўйилган. 

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистон ёд танқислиги касалликлари кенг тарқалган эндемик минтақалар сирасига киришини маълум қилди. Масъулларнинг билдиришича, океан ва денгизлардан узоқлик, кескин континентал иқлим шароити одамлар саломатлигига ҳам ўз таъсирини ўтказмай қолмайди. Айрим касалликлар борки, улар Ўзбекистонда сурункали тус олган. Шулардан баъзилари ёд етишмовчилиги сабаб келиб чиқади. Шу боис Ўзбекистон ёд танқислиги касалликлари кенг тарқалган эндемик минтақалар сирасига киради.

    Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ўткир глобал тиббий-ижтимоий ва демографик муаммо сифатида баҳолаётган ушбу хасталик 130 дан ортиқ мамлакатда учрайди. Дунё аҳолисининг учдан бир қисмидан кўпроғида унинг ривожланиш хавфи юқори. Шундай ҳудудларда яшовчи 740 миллион нафар кишида ёд танқислиги касалликларининг турли кўринишлари мавжуд ва уларнинг 50 миллион нафарида мия дисфункцияси ва ақлий заифлик кузатилиши кишини яна ҳам хавотирга солади. Бу каби ҳолатларнинг асосий “айбдор”и — ёд микроэлементидир.

    Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази болалар илмий бўлими мудири, тиббиёт фанлари номзоди Насиба Алимовага кўра, ёд микроэлементи инсон организмида қалқонсимон без гормонларининг нормал синтезланиши учун зарур. Етарли даражада ёд истеъмол қилмаслик қалқонсимон без функциясининг бузилишига олиб келади.

    27.09.2023, 14:30   Изоҳ (0)   15903
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Дори воситалари ёки овқатдан заҳарланиш эмас” — Элмира Боситхонова Чустдаги воқеа ҳақида

    23.09.2023, 13:56

    “Касалланган болаларнинг 143 нафари тузалган”. Вазир ўринбосари Намангандаги заҳарланган болалар сонига аниқлик киритди

    23.09.2023, 15:27

    “Наманганда касаллангани айтилаётган болаларнинг барчаси соғайиб, уйига қайтган” — соғлиқни сақлаш вазири

    26.09.2023, 21:43

    Ўзбекистонда муддатидан илгари парламент сайлови бўладими?

    27.09.2023, 13:20

    Қамчиқ довонидаги йўлнинг бир қисми бетон тўсиқлар ёрдамида вақтинча иккига ажратилди 

    27.09.2023, 12:38

    Ўзбекистонда мактабларга чолғу асбоблари ва спорт жиҳозлари учун 121,9 млрд сўм ажратилгани маълум бўлди

    27.09.2023, 11:38
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    Acıbadem шифохоналар тармоғида болаларда саратон ва қон касалликларида суяк илиги трансплантацияси


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Расман: Флориан Вирц – “Ливерпуль” футболчиси

    Спорт | 20 июн, 23:12

    “Дарё” дайжести: 20 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 20 июн, 23:05

    БМТ йиғилишида Эрон ва Исроил вакиллари ўртасида баҳс-мунозара юзага келди

    Дунё | 20 июн, 22:50

    Самарқандда 1 кг гиёҳвандлик моддасини 10 минг долларга сотаётган шахслар ушланди

    Ўзбекистон | 20 июн, 22:35

    Эроннинг Beэр-Шевага ҳужуми оқибатида Microsoft офиси вайрон бўлди

    Дунё | 20 июн, 22:25

    Путин учинчи жаҳон уруши бошланиши хавфи уни ташвишга солаётганини билдирди (видео)

    Дунё | 20 июн, 22:20

    Суперлига. “Насаф” меҳмонда “Машъал”ни мағлуб этди

    Спорт | 20 июн, 22:15

    Ўзбекистон–Қирғизистон–Хитой–Мўғулистон бўйлаб биринчи юк ташуви 8 кунда етиб борди

    Ўзбекистон | 20 июн, 22:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.