Ўзбекистонда қонунга хилоф тарзда “Диний жамоат” тузиб, жавобгарликдан қўрқиб хорижга чиқиб кетган эркак қидирилмоқда. Бу ҳақда пойтахт ИИББ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, С.Д. 1966 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Ислом давлати халқаро террорчилик ташкилоти аъзоси. У 2007 йилдан бошлаб қонунга хилоф равишда жамоат бирлашмалари ва диний ташкилотларини тузиб, уларнинг фаолиятида фаол иштирок этиб келган. 2010 йилда жамоат аъзоларидан бир гуруҳи қўлга олинганидан сўнг С.Д. жавобгарликдан қўрқиб, Россияга қочиб кетган. 2013 йилга келиб Туркия орқали Сурияга бориб, Ислом давлати халқаро террорчилик ташкилоти сафларига қўшилган.
С.Д.га нисбатан Жиноят кодексининг 244-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, қидирув эълон қилинган.
Изоҳ (0)