Тошкентнинг айрим ҳудудларида 22 сентябрь куни электр таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ахборот хизмати хабар берди.
Унга кўра, истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергиясининг етказиб берилишини таъминлаш ва электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларнинг олдини олиш, куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида эртага, 22 сентябрь куни қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилади:
- Яшнобод тумани — “Янги давр” ва “Уч чинор” МФЙларининг айрим кўчаларида соат 09:00 дан 17:00 гача;
- Миробод тумани — “Фаровон” МФЙнинг айрим кўчаларида соат 09:00 дан 17:00 гача.
“Ўз навбатида, юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлигини билдириб ўтамиз”, — дейилади хабарда.
“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Тошкент шаҳар филиали мазкур таъмирлаш ишлари туфайли электр таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун ушбу ҳудудларда яшовчи истеъмолчилардан узр сўраган.
Аввалроқ Энергетика вазирлиги ахборот хизмати Ўзбекистонда 2023—2024 йилги куз-қиш мавсумида энергетика тизимида аҳолини нималар кутаётгани, яъни электр ва газ таъминотида нималар рўй бериши, тизимдаги тайёргарликлар ҳақидаги “Дарё” саволларига жавоб берганди.
Изоҳ (0)