Футбол бўйича Европа Чемпионлар Лигасида ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлиш учун номзодлар эълон қилинди.
Номзодлар қаторидан Жуд Беллингҳем (“Реал”), Вендерсон Галено (“Порту”), Жоау Феликс (“Барселона”) ва Мартин Эдегор (“Арсенал”) каби футболчилар жой олди.
Беллингҳем “Унион Берлин”га қарши баҳснинг 94-дақиқасида гол уриб, жамоасига ғалаба келтирди. Узатмалар аниқлиги — 90%, шунингдек, бутун ўйин давомида 11,4 км югурган.
Галено “Шахтёр”га қарши баҳсда (3:1) дубль муаллифига айланди, дарвоза томон 3 та аниқ зарба берди ва битта голли узатмани амалга оширди.
Феликс “Антверпен”га қарши ўйинда (5:0) иккита гол ва битта голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.
Эдегор “ПСВ” билан бўлиб ўтган учрашувда (4:0) битта гол ва битта голли узатмага муаллифлик қилди.
Изоҳ (0)