Талабаларга 4 йиллик ўқиш даври учун 11,5 йил муддатга кредит ажратилади. АОКАда ўтказилган брифингда “Микрокредитбанк” АТБ ахборот хизмати раҳбари Сарвар Очилов ажратилаётган таълим кредитлари ҳақида маълумот берди.
Унга кўра, банк томонидан 2022—2023 йилларда жами 11 мингга яқин талабага 112 миллиард сўмдан ортиқ таълим кредитлари ажратилди. Шундан 71 фоизи ёки 80 миллиард сўми хотин-қизларга ажратилган кредитлар ҳиссасига тўғри келади. Жорий ўқув йилининг ўзида эса минг нафардан ортиқ талабага 14 миллиард сўмлик таълим кредитлари ажратилди.
Ушбу кредитларнинг ҳам асосий қисми, яъни 77 фоизи хотин-қизларнинг таълимини қўллаб-қувватлашга йўналтирилди.
Изоҳ (0)