Грузия парламентида парламент кўпчилиги ва мухолифат депутатлари ўзаро муштлашди. Собиқ бош прокурор Отар Партсхаладзега қарши санкцияларга Миллий банк қўшилмагани учун халқ вакиллари бир-бирини айблади. Бу ҳақда “Репорт.аз” хабар берди.
Мухолифатдаги депутат “Агмашенебели стратегияси” партияси етакчиси Гиоргий Вашадзе ва ҳукмрон “Грузия орзуси” партияси вакили Иракли Заркуа ўртасида муштлашув бўлиб ўтган. Парламентдаги кўпчилик депутатлар мухолифат аъзоларини Америка агентлари деб айблаган. Улар, ўз навбатида, “Грузия орзуси” депутатларига Россия агентлари деб жавоб қайтарган.
Жанжал Вашадзе конференция залидан чиқариб юборилганидан кейин бошланган. Вашадзе залга қайтмоқчи бўлган, бироқ хавфсизлик ходимлари унга тўсқинлик қилган. Шундан сўнг мухолифатнинг бир қисми ҳукмрон партия раҳбари Ираклий Кобахидзенинг чиқишига тўсқинлик қилган.
Изоҳ (0)