Дам олиш кунлари республиканинг барча ҳудудлари бўйича Ўзбекистоннинг олтин кузи учун хос бўлган кам булутли ва қуруқ об-ҳаво сақланиб туради, деб хабар бермоқда “Ўзгидромет”.
Қайд этилишича, 16—17 сентябрь кунлари шамол тезлиги чўл ҳудудларда 13-18 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин.
Кечаси ва эрталаб кузги салқинлик сезилиб туради, ҳарорат 13-18 даража атрофида бўлади. Кундуз кунлари эса ҳаво 25-30 даражагача исийди.
Республиканинг айрим тоғли ҳудудларида 16—17 сентябрь кунлари бир оз ёмғир ёғиши мумкин.
Тошкентда 16—17 сентябрь кунлари ҳаво асосан бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечалари 15-17 даража, кундуз кунлари 27-29 даража бўлади.
Изоҳ (0)