Франция Ички ишлар вазирлиги раҳбари Жеральд Дарманин республика ҳукумати вазирлари ва амалдорларига мурожаат қилиб, полицияга катта юк бўлмаслик учун мамлакат бўйлаб сафарлар сонини имкон қадар камайтиришни сўради.
Полиция одатда Вазирлар Маҳкамаси аъзоларининг хавфсизлигини таъминлаш учун уларга сафарларда ҳамроҳлик қилади.
“Гап жамоат тартиби нуқтаи назаридан истисно қилиш мумкин бўлган ҳолатлар ҳақида кетмоқда”, — дея таъкидлади Жеральд Дарманин Вазирлар кенгаши йиғилишида.
Маълум қилинишича, вазир 18 сентябрдан 24 сентябргача бўлган ҳафтани назарда тутган. 20—22 сентябрь кунлари Буюк Британия қироли Чарльз III Францияга ташриф буюради. Бундан ташқари, мамлакатда регби бўйича Жаҳон кубоги (8 сентябрь—28-октябрь) ўтказилиши давом этмоқда, бу ҳам кўп сонли полиция ходимларини жалб қилишни талаб қилади.
Изоҳ (0)