Тошкентнинг айрим ҳудудларида 13 сентябрь куни электр таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ахборот хизмати хабар берди.
Унга кўра, истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергиясининг етказиб берилишини таъминлаш ва электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларнинг олдини олиш, куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида эртага, 13 сентябрь куни қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилади:
- Яшнобод тумани — “Товкентепа” МФЙнинг айрим кўчаларида соат 10:00 дан 15:00 гача;
- Миробод тумани — “Ойбек” МФЙнинг айрим кўчаларида соат 09:00 дан 16:00 гача.
- Олмазор тумани — “Чуқурсой”, “Пахта” ва “Қичқириқ” МФЙларнинг айрим кўчаларида соат 10:00 дан 17:00 гача.
“Ўз навбатида, юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлигини билдириб ўтамиз”, — дейилади хабарда.
“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Тошкент шаҳар филиали мазкур таъмирлаш ишлари туфайли электр таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун ушбу ҳудудларда яшовчи истеъмолчилардан узр сўраган.
Аввалроқ Энергетика вазирлиги “Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини муҳокамага қўйгани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)