Флорида штатида сешанба куни штат қирғоқларида содир бўлган “Идалия” тўфони туфайли 161 мингдан ортиқ одам электрсиз қолди.
Бир кун аввал Американинг тўфонларни кузатиш маркази тўфон Флорида қирғоқларига яқинлашаётгани ҳақида хабар берган эди. Мутахассисларнинг фикрича, табиий офат соатига 30 километр тезликда ҳаракат қилмоқда.
Power Outаgе ихтисослаштирилган хизмати маълумотларига кўра, Американинг жануби-шарқидаги штатнинг 161 мингдан ортиқ аҳолиси электр таъминотисиз қолган. Аввалроқ ОАВлар тўфонга тайёргарлик кўриш мақсадида АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари Флоридадан самолёт ва кемаларни эвакуация қилаётгани ҳақида хабар берган эди.
Кеча “Идалия” Кубага ёпирилганди. У ерда ҳам кучли шамол туфайли ғарбий провинция аҳолисининг 60 фоизи электр таъминотисиз қолди. Ҳудудда жами 570 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилади.
Изоҳ (0)