Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 18-турида “Сурхон” 29 август, сешанба куни “Насаф”га қарши баҳс олиб борди.
Тошкентнинг “Пахтакор” стадионида бўлиб ўтган учрашувда қаршиликлар 20-дақиқада ҳисобни очди. Жамбули Жигаури ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди. 71-дақиқада эса Акмал Мозговой “Насаф”нинг иккинчи голига муаллифлик қилди. 79-дақиқада Сильванус Нимели ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлди. Бироқ, қолган дақиқаларда дарвозалар ишғол этилмади ва Қарши жамоаси ғалаба қозонди.
Рўзиқул Бердиев шогирдлари ушбу ғалабадан сўнг очколари сонини 33 тага етказиб, 4-ўринда бормоқда. “Сурхон” эса 27 очко билан 6-поғонани банд этган.
Суперлига
18-тур
29 август, сешанба
“Сурхон” – “Насаф” 1:2
Голлар: 0:1 — 20 Жамбули Жигаури, 0:2 — 71 Акмал Мозговой, 1:2 — 80 Сильванус Нимели.
“Сурхон”: 13. Азизхон Исаков, 3. Суннатуллоҳ Ҳамиджонов, 4. Шаҳзод Таиров, 5. Азизбек Пирмуҳаммадов (17. Жаҳонгирбек Абдусаломов, 72), 6. Артём Сокол (55. Шоҳжаҳон Султонмуродов, 65), 8. Ҳумоюн Шербўтаев, 15. Диёр Рамазонов (2. Бобиржон Асқаров, 65), 18. Сильванус Нимели, 19. Нуриддин Ҳасанов (27. Асилбек Жумаев, 65), 25. Беҳзод Шамсиев, 77. Асадбек Каримов (10. Тамирлан Жамалутдинов, 65).
“Насаф”: 1. Умиджон Эргашев, 5. Ғолиб Ғайбуллаев, 9. Жавоҳир Сидиқов (2. Алибек Давронов, 74), 18. Баҳром Абдураҳимов (7. Акмал Мозговой, 69), 21. Дониёр Нарзуллаев (19. Матеус Лима, 46), 28. Шуҳрат Муҳаммадиев, 34. Шерзод Насруллаев, 70. Жамбули Жигаури (88. Марко Станоевич, 69), 77. Ойбек Бозоров (8. Зафармурод Абдираҳматов, 69), 92. Умарбек Эшмуродов, 99. Азизбек Амонов.
Огоҳлантиришлар: Шерзод Насруллаев (75), Беҳзод Шамсиев (84).
Изоҳ (0)