• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12937.93
    • RUB161.1
    • EUR14665.14
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Реклама

    Агар хонадонда товуш изоляцияси ёмон бўлса нима қилиш керак

    Дейлик, сиз ўз хонадонингизда яшаб туриб, ташқаридаги шовқин ва товушларни эшитишга мажбурсиз: қўшниларнинг гаплашаётгани, лифтнинг ишлаётгани ва подъезд эшигининг шарақлаётгани, болаларнинг бақир-чақирлари, деразангиз остидан машиналарнинг ўтаётгани… Буларнинг барчаси, албатта, ноқулай ва ёқимсиз ҳолатлар.

    Келинг, нима учун бизнинг уйларимизда эшитилувчанлик (товуш ўтказувчанлик) бундай ҳаддан ортиқлигини ва унга қарши қандай курашиш мумкинлигини муҳокама қилиб кўрайлик.

    Ҳар биримиз хоналарда товуш изоляцияси билан боғлиқ нотинч вазиятларга дуч келганмиз. Худдики сиздан бир қават юқорида фитнес-клуб жойлашган-у, у ерда спортчилар гантелларни доимо полга тушириб юбораётгандек туюлади; чап томондаги хонадонда кучук вовуллайди, ўнг томондаги хонадонда эса кимдир дўқ-пўписа қилади. Қўшниларингиз шахсий ҳаётингизнинг барча икир-чикирларидан хабардор бўлмасликлари учун беихтиёр пастроқ овозда гапиришга ҳаракат қиласиз. Нима учун уйларда эшитилувчанлик (товуш ўтказувчанлик) бунчалар юқори ва буни қандай йўқ қилиш мумкин? Келинг, буни муҳокама қилиб чиқамиз.

    Берилган: хрушчевка типидаги уйдаги санузел, уйнинг шахтаси - девор орқасида.

    Савол: қўшниларнинг шовқини, сув оқиши эшитилмаслиги учун деворни қандай материалдан қоплаш мумкин?

    Ҳозирги деворни барпо этишда гипскартондан фойдаланилган, бу бизни мутлақо қониқтирмайди. Мен бу масала юзасидан мурожаат қилган усталар яна шу гипсокартонни таклиф қилишди, ёки улар бу муаммога ҳеч қачон дуч келишмаган ва нимани таклиф қилишни билишмайпти.

    Facebookъдаги “Потребител.уз” гуруҳидан

    Меъёрлар ва нормативлар

    Ўзбекистонда хоналарни ҳаво шовқинидан изоляциялаш 2.01.08-19 “Шовқиндан ҳимоя” ҚМҚ билан тартибга солинади. Бу қоидалар турар жойларда  хонадонлар ўртасидаги деворлар ва пардеворлар учун изоляциялаш индекси камида 52 дБ ни, хоналар ўртасидаги пардеворларда товуш изоляцияси – энг камида  43 дБ ни ташкил этиши зарурлигини белгилаб беради.

    Асосан маиший шовқинлар бу меъёрларга нисбатан анча қаттиқроқ эшитилади. Шундай экан, ҳатто барча қурилиш меъёрларига мувофиқ бўлган стандарт хонадонда ҳам сиз девор ортида нима бўлаётганлигини доимо эшитиб турасиз.

    Агар қонун асосида ҳеч нарсани яхшилаб бўлмаса, товуш изоляцияси масаласини ўз қўлимизга олишга тўғри келади.

    Хонадонимизни ўзимиз ўзга товушлардан изоляциялаймиз

    Замонавий материаллар алоҳида олинган хонадонда бегона шовқинларни анча пасайтириш имконини беради. Хонани керакциз товушдан изоляциялайдиган гипс қурилиш плиталари (юқори зичликдаги гипскартон) билан қоплаш энг яхши ечим ҳисобланади. Лекин бунинг нозик томони ҳам бор: бундай қопламани тўғри йиғиш керак, акс ҳолда натижа кутганингиздек бўлмайди.

    Зичлиги юқори инновасион гипс қурилиш плиталари (GOST бўйича маркаланиши DFH3IR) – бу  илгариги уларга шунчаки бир марта тегиб кетилса увоқланиб кетадиган квадрат шифт листлари эмас. Бундай GQП нинг асоси — зич қалин картон. Картоннинг иккита қатлами ўртасига намликни ўтказмайдиган ва мустаҳкамловчи қўшимчалар (масалан, шиша тола) қўшилган зич оғир гипс ўзакдан қатлам жойлаштирилади.  Бундай технология гипскартонга янги хоссалар: юзанинг юқори сифати, оловга, намликка, зарбаларга бардош беради. Материал ишончли ва узоқ муддатга чидамли бўлади.

    Ушбу гипскартон листлардан қуруқ, нормал ва нам микроиқлимли хоналарда фойдаланилади. Улар турар жойлар ва нотурар жойларда деворларни қоплаш, пардеворлар ва осма шифтлар қуриш учун айни муддао. Тўғри монтаж қилинган конструкциянинг шовқиндан изоляциялаш кўрсаткичлари юқори бўлиб, у бегона товушларни жуда яхши сўндиради. Масалан, хонадонлар ўртасидаги деворга ўртаси минерал пахта қатламли гипс картоннинг икки қатламини қоплаш СНиП лар билан белгиланган 52 дБ га нисбатан 59 дБ гача ҳимояни таъминлайди.

    Нима учун қоплама қилинди-ю, шовқин ҳамон кетмади?

    Барча усталар гипскартон товушни изоляциялаш учун жуда тўғри келиши ҳақида айтадилар. Ўзакнинг юқори зичлиги шовқиннинг жуда яхши сўндирилишини таъминлаши зарур. Лекин базан деворларига бундай гипскартон қоплаган одамлар норозилигича қолади. Улар муаммолар ҳеч ҳал бўлмаганидан шикоят қиладилар. Нима учун шундай бўлади?

    Биз яқинда янги қурилган уйга кўчиб ўтдик. Бу ердаги ҳамма нарса: кенг хонадон, яхши ҳудуд, самимий қўшнилар ёқади. Аммо икки ойдан бери нозик бир масалага кўника олмаяпмиз.

    Қўшниларнинг санузели ётоқхонамизнинг девори орқасида жойлашган. Хонадонларимиз орасидаги деворлар юпқа шекилли, чунки биз беихтиёр девор ортидаги барча ҳодисаларга гувоҳ бўляпмиз.

    Қўшниларни эшитмаслик учун деворларнинг товуш изоляциясини қандай тўғри амалга ошириш керак?

    Facebook даги “Потребител.уз” гуруҳидан

    Кўпчилик гипскартонни монтаж қилишда товуш хоналар ўртасидан фақат  хоналарни ажратиб турувчи деворлар орқали эмас, балки барча бир-бирига туташ қурилиш конструкциялари (пардеворлар, шифтлар, пол, дераза, эшиклар) ва муҳандислик коммуникасиялари (ҳаво трубалари, сув билан таъминлаш, иситиш, канализация трубалари) орқали  ҳам тарқалишини унутиб қўйишади. Аслида бу элементларда товушдан изоляциялаш талаб этилади. Агар гипскартон билан қўшниларга ёндош битта девор қопланса шовқин даражаси, албатта пасаяди, лекин товуш деворни “айланиб” ўтади ва сиз барибир бегона ҳаётнинг тафсилотларидан хабардор бўласиз.   Албатта, энг яхши йўл — бутун хонага, шу жумладан шифтга гипс картон листларини қоплаш. Лекин бундай имконият бўлмаса, энг кўп учрайдиган бир нечта хатони бартараф этиш мумкин.

    Товуш изоляцияси сифатини пасайтирадиган 4 та хато

    1. Остоналарнинг мавжуд эмаслиги

    Агар хоналараро пардеворлар шовқиндан изоляцияловчи материаллардан  қурилса, сўнгра унга остонасиз эшик монтаж қилинса, товуш эшик остидан тўсиқсиз киради.

    Ечим. Эшик рамкасининг албатта остонаси ёки эшик полотноси имкон қадар зич ёпилиши учун ҳаракатчан қисмларида қўшимча зичлагичлар бўлиши керак. 

    1. Умумий розеткалар ёки вентиляция канали.

    Агар деворда тешик пармалаб, тешикнинг ҳар икки томонидан розеткалар ўрнацангиз, сиз  аслида деворда орасидан товуш бемалол ўтадиган шунчаки тешикка эга бўласиз.

    Ечим. Розеткалар имкон қадар бир-биридан узоқроқда жойлаштирилиши зарур. Агар бундай қилишнинг имкони бўлмаса, унда вазиятни розетка тагликлари (подрозетник) бирмунча яхшилайди. Яна битта вариант – айни шу гипс картоннинг ўзидан розеткалар учун товуш ўтказмайдиган қутича монтаж қилиш.

    1. Тиғизловчи лентадан воз кечиш

    Қопламалар ёки пардеворларни монтаж қилишда тирқишлар қолади, бу тирқишлар бўйлаб эса товуш тарқалади. Кўпинча бу тешиклар профил полга ёки деворга туташган жойларда ҳосил бўлади.

    Ечим. Конструкциянинг периметри бўйича ва профил полга ёки деворга туташган жойларда юмшоқ кўпикланган тиғизловчи лентани ёпиштириб чиқиш.

    1. Оддий илгаклардан фойдаланиш.

    Агар қоплама ёки шифтни монтаж қилишда оддий илгаклардан фойдаланилса, товуш улар орқали ўтишига йўл қўйилади.

    Ечим. Конструкцияларда вибрацияни амортизасиялайдиган ва бартараф этадиган товушни изоляцияловчи махсус маҳкамлагичлардан фойдаланиш.

    Маълумот учун:

    Бу мақоланинг ҳамкори – Ўзбекистондаги KNAUF компаниялари гуруҳи. Компания ассортиментида  ДФҲ3ИР “Сапфир” (Сапфир KNAUF-лист) гипс қурилиш плиталари мавжуд бўлиб, улар хоналарни бегона товушлардан ҳимоялаш учун жуда қўл келади.  

    Бу кулранг-мовий рангдаги қалин немис картони асосидаги  универсал плиталар барча конструкцияларда: пардеворларда, қопламаларда ва осма шифтларда  қўлланилади.

    Реклама ҳуқуқи асосида.

    24.08.2023, 15:00   Изоҳ (0)   5296
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    BYD ўзининг 3000-автомобиль калитини эгасига топширади

    24.08.2023, 09:00

    ANORBANK томонидан Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари учун хайрия байрами ўтказилди

    23.08.2023, 15:00

    Ўқишга кира олмадингизми? Хавотирга ҳожат йўқ. УЗБМБ (DTМ) баллари билан имтиҳонсиз Навойи Инновациялар университети талабаси бўлинг

    23.08.2023, 12:00

    Uzbekistan Airways қанотларида Германия шаҳарларига парвоз қилинг

    23.08.2023, 10:30

    22—24 сентябрь кунлари Марказий Осиёдаги энг йирик CАЕх Uzbekistan кўргазма марказида CAEx Mebel & Décor  2023 кўргазма-ярмаркаси бўлиб ўтади

    23.08.2023, 09:00

    Кiа К9 премиум тоифасидаги  бизнес-седанининг Ўзбекистонда сотувлари бошлангани эълон қилинди

    22.08.2023, 16:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Huawei Ўзбекистондаги “Теч Carnival”да Интеллектуал дунё ривожини жадаллаштирмоқда


    ZTE корхонаси GSMA М360 Евросиё форумида суний интеллект рақамли иқтисодиёт ривожига қўшаётган ҳиссаси ҳақида маълумот берди


    TezQR InfinBANK орқали Амирсойдаги шалеларга эшикларни очади


    Ишончли танлов: Haval М6 ва 0 % дан бошланадиган кредит


    AKFA Medline University Hospital AHA расмий ўқув маркази мақомини қўлга киритди


    Жамғармаларни қандай ишлатиш керак: кўчмас мулк ва инвестиция пакетларини солиштирамиз


    “Марказий Осиё – Uzbekistan Airways қанотларида”: Москвада илк йиллик бизнес форум бўлиб ўтди


    Huawei Cloud TechWave Summit 2025: Яқин Шарқ ва Марказий Осиёда муваффақиятни ошириш учун интеллектуалликни тезлаштириш 



    Янги Note 50: метал ҳошияли, супер тезкор 90W зарядлаш, MagCharge симсиз заряд қурилмаси совға сифатида


    ANORBANK Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси билан 10 миллион АҚШ долларига тенг келишув имзолади


    APEX BANK Тошкентда Бош офис ва Марказий сотув офисини очди


    БАШКЕНТ турар жой мажмуасида 1 июнь – Болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган ментал арифметика бўйича Чемпионат бўлиб ўтади!


    APEX BANK Марказий савдо офиси ва Бош офисини очишга тайёргарлик кўрмоқда: янги кўлам, янги имкониятлар


    Mobiuz IQAir ҳаво сифати датчигини ўрнатди

     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Деку: “Барселона”да “Олтин тўп”га муносиб футболчилар кўп”

    Спорт | 22 май, 16:02

    Словенияда Ўзбекистон президентини расмий кутиб олиш маросими бўлди (фото)  

    Ўзбекистон | 22 май, 15:49

    Россиядаги қурилишда мигрантлар муштлашди (видео)

    Дунё | 22 май, 15:48

    Жанозадан тўғри саҳнага. Яқинларини йўқотган бўлса-да, мухлислари учун саҳнага чиққан ўзбек санъаткорлари 

    Шоу-бизнес | 22 май, 15:42

    Россия Украина чегарасидаги кузатув камераларига бузиб кирди — The Guardian

    Дунё | 22 май, 15:22

    Модричининг “Реал”даги келажаги аниқ бўлди — манба

    Спорт | 22 май, 14:51

    Японияда инсон тушларини ёзиб олиш технологияси яратилди

    Технологиялар | 22 май, 14:40

    Қатар Трампга ҳашаматли самолёт совға қилди (фото)

    Дунё | 22 май, 14:34
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.