• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12559.26
    • RUB160.17
    • EUR14413.01
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Сичқонларда ҳам ўлим кузатилганди”. Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги собиқ раҳбари “Док-1 Макс” бўйича судда сўз олди

    Ўзбекистонда 65 нафар боланинг ўлимига сабабчи дея қаралаётган “Док-1 Макс” сиропи бўйича суд иши бошлангани, судда адвокатлар ОАВ фаолиятига қаршилик кўрсатгани-ю, “Kun.uz” ҳамда “Qalampir.uz” сайтларини суд жараёнини ёритишда айбсизлик презумпсиясига амал қилмаганликда, “Gazeta.uz” нашрини эса жонли эфир қилиб, суд жараёнидаги катта сирларни фош қилишда айбдор қилишга уринишгани хабар берилганди. Навбатдаги суд мажлисида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги собиқ раҳбари С.К. сўз олиб, “Док-1 Макс” сиропи дастлаб 14 нафар бола ўлимига сабабчи бўлгани ойдинлашгач, сиропдан сичқонларга ҳам берилгани ва дорининг заҳарлилик даражаси шу йўсинда текширилганини очиқланди.

    Суд жараёни.
    Фото: “Дарё”

    2022 йилнинг декабрь ойи эди, мен ўшанда хизмат сафари билан Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида эдим. Telegram’имга Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бўлим бошлиғидан хабар келди. Унда Самарқанд шаҳридаги болалар ўлими билан боғлиқ воқеа ҳақида хабар берилган экан. Хабарни олишим билан ўзим сафарда бўлганим боис А.А. исмли биринчи ўринбосаримга ташладим. Самарқанд шаҳридаги филиалимиз ходимлари болалар ўлими кузатилаётгани айтилган шифохона атрофидаги барча дорихонлардан сиропни йиғиштириб олиб, Тошкент шаҳридаги лабораториямизга олиб келишлари кераклигини айтдим.

    Ҳеч ким уйига кетмасин шу ҳолат бўйича ишлаб, таҳлилини менга етказинг, дедим. Орадан тўрт-беш соат ўтгач, таҳлил натижаларини беришди. Норматив ҳужжат бўйича “Док-1 Макс” сиропида ҳеч қандай муаммо йўқ дейилди. Дорихоналарни кўздан кечира бошладик. Барча аптекалардаги сироплар қайтариб олинди.

    “Док-1 Макс”да ҳеч қандай муаммо йўқ дейишгач, бир томондан хурсанд бўлдим. Яна бир томондан эса бирор муаммо бордирки, заҳарланиш кузатилди, балки нотўғри қўлланиш бордир, балки бошқа дори билан бир вақтда ичилгани сабаб реакция бергандир, деган хулосада бу сиропни ҳайвонларга ичириб, текширув ўтказтирдим. Лекин бу сироп ичирилган сичқонлар ҳам ўлди ва сиропда заҳар бор деган хулосага келинди”, — дейди судланувчи.

    Фото: “Дарё”

    Собиқ масъулнинг маълум қилишича, “Док-1 Макс” билан боғлиқ воқеалар содир бўлгач, у Ҳиндистондаги касбдоши билан суҳбатлашиб, воқеа ҳақида билдирган. Шунингдек, ходимлари орқали Ўзбекистондаги дорихоналарда сотилаётган “Док-1 Макс” сиропини сотувдан қайтариб олган.

    Фото: “Дарё”
    Воқеа содир бўлган кундан бошлаб, икки кунда ходимларимиз орқали Ўзбекистондаги дорихоналарда сотилаётган шу сиропни йиғиштириб олдик. Қолаверса, Ҳиндистон Соғлиқни сақлаш вазирлигидаги ҳамкасбим, дориларга жавобгар масъулга расмий хат юбориб, “Док-1 Макс” сиропини ишлаб чиқарувчиларнинг сиропи билан боғлиқ муаммо ҳақида билдирдим, — дейди С.К.

    Судланувчининг қўшимча қилишича, текширув натижасида сиропда заҳарли модда кўплиги маълум бўлган.

    Фото: “Дарё”
    Шу сироп бўйича ҳайвонларда ҳам текширув ўтказиб, вазиятни аниқлаштиришлари кераклиги ҳақида ходимларимга қонуний топшириқ бергандим. Ўшанда бу сироп сичқонларга ҳам ичирилганида уларда ҳам ўлим ҳолати кузатилган, — дейди собиқ раҳбар.
    23.08.2023, 23:00   Изоҳ (0)   20122
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Сироп сабаб ўлган болалар сони кўрсатилган рақамлардан кўп”. Ажал дориси сабаб фарзанди ногирон бўлиб қолган ота

    11.08.2023, 20:05

    “Док-1 Макс” ишидаги судда адвокатлар “Qalampir.uz” ва “Кun.uz” сайтини айбсизлик презумпциясига амал қилмасликда айблади

    16.08.2023, 12:14

    Ҳиндистонлик тадбиркор яна бир яроқсиз дорига рухсат олиш учун 33 минг доллар пора берган: “Док-1 Макс” ишини кўраётган суднинг навбатдаги мажлисидан репортаж

    16.08.2023, 22:28

    “Док-1 Макс” иши: адвокатлар яна журналистларни суддан чиқариб юборишни талаб қилди. Судья нотўғри ахборотни журналистлар эмас, норасмий канал админлари тарқатаётг...

    18.08.2023, 11:54

    “Док-1 Макс” иши: Судланувчилардан бири суддаги кўрсатувида терговда унга руҳий босим бўлганини айтмоқда

    19.08.2023, 14:03

    Соатли масжид, “Хон қизи” булоғи,  Жидир текислиги: Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев рафиқалари ҳамроҳлигида Шуша шаҳрида бўлди (фото)

    23.08.2023, 22:05
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда давлат органлари фаоллигининг миллий рейтинги жорий этилади

    Ўзбекистон | 22 июн, 09:05

    Трамп “Америка овози”нинг 639 нафар мухбирини ишдан бўшатди

    Дунё | 21 июн, 23:50

    ФВВ аҳолига соат 10:00 дан 17:00 гача тик тушадиган қуёш нурлари остида бўлмасликни тавсия қилди

    Ўзбекистон | 21 июн, 23:30

    Бразилияда ҳаво шари қулаши оқибатида 8 киши ҳалок бўлди

    Дунё | 21 июн, 23:10

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Мамелоди Сандаунс” — “Боруссия Дортмунд” баҳсида еттита гол урилди

    Спорт | 21 июн, 23:00

    Фарғона аэропортида танасига 250 грамм қуйма олтинни яшириб олиб ўтаётган шахс тўхтатилди

    Ўзбекистон | 21 июн, 22:50

    Панамада фавқулодда ҳолат эълон қилди

    Дунё | 21 июн, 22:30

    Кўр-кўрона ишонманг: макияж бўйича блогерлар тарқатадиган хавфли лайфхаклар

    Аёллар саҳифаси | 21 июн, 22:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.