• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ҳиндистонлик тадбиркор яна бир яроқсиз дорига рухсат олиш учун 33 минг доллар пора берган: “Док-1 Макс” ишини кўраётган суднинг навбатдаги мажлисидан репортаж

    Ўзбекистонда 65 нафар бола ўлимига сабабчи деб қаралаётган “Док-1 Макс” сиропи бўйича бошланган суд мажлиси қисқа танаффусдан сўнг, 16 август куни соат 10:00 да яна ўз ишини давом эттиргани ҳақида хабар берилганди. Навбатдаги суд мажлисида икки нафар айбланувчи — ҳиндистонлик С.Р.П. ва унинг ўринбосари сифатида ишлаган Б.Қ.лар сўроқ қилинди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Судда сўроқ қилинган Quramax Medical МЧЖ директори С.Р.П. адвокатларнинг саволига жавоб берар экан, Marion Biotech PVТ. Ltd корхонасида инспексион текширув ўтказилишини тўхтатиш учун Ж.Э. исмли масъулга 33 минг доллар берганини тан олди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Тергов ҳужжатларида қайд этилишича, Marion Biotech PVT. Ltd. корхонасининг “Кураракс 200”, “Кураракс 400” дори воситаси ҳам рўйхатдан ўтказилиб, Ўзбекистонда сотилиши режа қилинган. Бироқ дорини рўйхатдан ўтказиш ҳужжатлари “Док-1 Макс” ҳужжатлари сингари ишончсиз, тўлиқ бўлмаган ва нотариал тасдиқланмаган бўлгани учун корхонага инспекцион текширув тушиши режалаштирилган.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
    Marion Biotech Pvt. Ltd. корхонасининг “Кураракс 200”, “Кураракс 400” дори воситаси муҳокама қилинган экспертлар кенгашида ушбу дори воситасини ишлаб чиқариш шароитлари шубҳа остига олинган ва кенгаш аъзолари томонидан Marion Biotech Pvt. Ltd. корхонасида инспексион текширув ўтказилиши, дори воситасини рўйхатдан ўтказиш масаласи эса текширув натижасига кўра ҳал қилиниши ҳақида қарор қабул қилинган. Бу ҳақда кенгаш баённомасига тегишли қайдлар киритилиб, кейинчалик мажлисда иштирок этмаган С.Қ. томонидан тасдиқлаб берилган. Шундан сўнг давлат маркази томонидан 26 май куни “Зарур амалиётлар маркази” ДУКка Marion Biotech Pvt. Ltd. корхонасида инспексион текширув ўтказиш ҳақида ёзма топшириқ, корхонанинг ўзига эса бу ҳақда ёзма хабарнома юборилган, — дейилади айблов хулосасида.
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Қайд этилишича, Marion Biotech Pvt. Ltd. корхонасида инспексион текширув ўтказиш белгиланганидан хабар топган корхонанинг норасмий раҳбари бошқа бир ҳиндистонлик Ж.С. Quramax Medical МЧЖ директори Р.С.П. ва жамиятнинг савдо директори Б.Қ.лар билан тил бириктириб, корхонанинг ишлаб чиқариш шароитлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги, текширув ўтказилган тақдирда мазкур камчиликлар юзага чиқиб, корхонанинг бошқа дори воситаларининг ҳам Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказиш тақиқланиши ҳамда уларнинг импорти тўхтатилиши мумкинлигини тахмин қилган. Ва давлат маркази масъуллари орасидан инспексион текширувни бекор қилиш имкони бўлган ходимни топиш ҳаракатига тушган. Р.С.П. Quramax Medical МЧЖ рўйхатга олиш бўйича менежери Н.М.дан ёрдам сўраган. Шунда ходими унга давлат маркази рўйхатдан ўтказиш бўлимида бош мутахассис лавозимида ишловчи курсдоши Ж.Э.нинг телефон рақамини берган.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Р.С.П. жиноий шериклари Ж.С. ва Б.Қ.лар билан тузилган жиноий режасини амалга ошириш мақсадида Ж.Э. билан аввалига телефон орқали боғланиб, кейинроқ у билан ЖИБ Миробод туман суди яқинида жойлашган “B&B” кафесида кўришган. Суҳбат давомида Р.С.П. корхонага тайинланган инспексион текширувни бекор қилишда амалий ёрдам сўраб, бунинг учун моддий манфаат ваъда қилган. Шунда Ж.Э. унинг таклифини раҳбарларига етказиб, тез кунларда уларнинг жавобини маълум қилишини билдирган. Ж.Э. таклифни давлат маркази рўйхатдан ўтказиш бўлими бошлиғи Ш.Ш.га етказган. Масъул ушбу хизмат 45 минг доллар бўлишини айтган. Ҳиндистонлик тадбиркор уларга 33 минг доллар бера олишини билдирган. Ва айтилган пулни берган, — дейилади тергов ҳужжатларида.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Суд терговида ҳиндистонлик айбланувчи Р.С.П. текширувни тўхтатиш учун 33 минг доллар берилганини тан олди. Унинг ўринбосари ўзбекистонлик судланувчи Б.Қ. ҳам 33 минг доллар пул масъулларга берилганини, аммо нима мақсадда берилганидан бехабарлигини айтди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Суд давомида, шунингдек, адвокатлар томонидан “Қалампир.уз” ва “Кун.уз” сайтлари айбсизлик презумпсиясига амал қилмаётганликда айбланди. “Газета.уз” нашрининг жонли эфири тўхтатиб қўйилди.

    Суд 2023 йилнинг 18 август куни соат 10:00 га қадар танаффус эълон қилди.

    16.08.2023, 22:28   Изоҳ (0)   14578
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда хусусий ва давлат боғчалари сони маълум қилинди

    16.08.2023, 22:03

    Ўзбекистонликлар Исроилга ишга таклиф қилинмоқда. Маош — 1,5 минг доллар

    16.08.2023, 21:55

    “Абитуриентларнинг деярли ярми 56,7 балл ҳам тўплай олмаган” — Хушнудбек Худойбердиев

    16.08.2023, 21:38

    Тошкент вилоятида 4 мингдан зиёд кўчмас мулк манзили ўзгарди

    16.08.2023, 20:10

    Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактабига қабул тартиби белгиланди

    16.08.2023, 20:05

    Тошкентдаги туманлардан бирида иссиқ сув беш кунга ўчирилади

    16.08.2023, 18:57
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози 

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.