АҚШнинг Колорадо штатида полиция ходими қўлида фломастер бўлган эркакни отиб ўлдирди. Полициячи фломастерни пичоқ деб ўйлаб, шундай йўл тутганини хабар қилмоқда NBC News.
Тергов маълумотларига кўра, воқеа Денвер шаҳрида содир бўлган. Полиция ходими оиладаги зўравонлик ҳақидаги қўнғироқдан кейин воқеа жойига борган.
Ҳуқуқ-тартибот органи ходимининг бодикамерасидан олинган тасвирларга кўра, чақирув бўйича келган полиция ходими 36 ёшли эркак қўлидаги маркер билан унинг йўналиши бўйича ҳаракат қилганини кўрганидан сўнг унга икки марта ўқ узган.
Полициячи эркакнинг орқасида кичкина боласи бор аёл турганига қарамай, ўт очган. Аёл ва болага шикаст етмаган.
Ҳозирда полиция ходими ўқотар қуролни тўғри қўллаганми, йўқми — аниқлаш бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)