Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлиги арман томонини ҳарбий техника ва қуролларни умумий чегарада жамлаганликда айблади, Ереван бу айбловлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини айтди. Бу ҳақда “РИА Новости” хабар берди.
Озарбайжон ТИВга кўра, сўнгги кунларда давлат чегарасида “навбатдаги ҳарбий авантюрани амалга ошириш” мақсадида Арманистон Қуролли кучларининг кўп сонли қурол-яроғ, ҳарбий техника ва шахсий таркиби тўпланган.
“Арманистон томонидан Озарбайжон суверен ҳудудларида ноқонуний жойлаштирилган радиоэлектрон уруш ускуналаридан фойдаланиш алоҳида ташвиш уйғотади. Сўнгги ҳафталарда ъОзарбайжон ҳаво йўллариъ авиакомпаниясининг фуқаролик самолётлари билан бир қаторда хорижий давлатларнинг авиатехникалари ҳам хавфсизликка жиддий таҳдид солувчи радиоэлектрон шовқинларга дучор бўлди”, — деди Озарбайжон ТИВ.
Арманистон нима демоқда?
Ўз навбатида Арманистон Мудофаа вазирлиги мазкур баёнотни рад этди.
“Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлигининг Арманистон чегарасида кўп сонли қурол-яроғ, ҳарбий техника ва шахсий таркибни тўплагани ҳақидаги хабар ҳақиқатга тўғри келмайди”, — дейилади вазирлик баёнотида.
Бундан ташқари, вазирлик Арманистоннинг Тоғли Қорабоғда қўшинлари йўқлигини қайд этди.
Изоҳ (0)