Тошкент вилояти Оҳангарон туманининг собиқ ҳокими Абдурасул Абдуллаев Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаевга биринчи ўринбосар бўлди.
Абдурасул Абдуллаев 1968 йил Қашқадарё вилоятининг Китоб туманида туғилган бўлиб, 1991 йили Тошкент Халқ хўжалиги институтини тамомлаган.
Фаолияти давомида Марказий банкнинг Самарқанд вилояти бош бошқармаси бошлиғи, “Ипотека банк” АТИБ бошқаруви раиси, “Ўзсаноатқурилишбанк” ОАТБ бошқаруви раиси сифатида ишлаган. 2014 йилда Ўзбекистон акциядорлик тижорат “Халқ банки” бошқаруви раиси этиб тайинланган.
2019 йилда у Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси ўринбосари — “Ўзбекчорванасл” агентлиги директори этиб тайинланганди. 2020 йил сентябрь ойида Тошкент вилотининг Оҳангарон тумани ҳокими этиб тайинланганди.
Изоҳ (0)