Украинада вилоят ҳарбий комиссариятларининг барча бошлиқлари ишдан олинади. Бу ҳақда Украина президенти Владимир Зеленский Украина Миллий мудофаа ва хавфсизлик кенгашининг навбатдан ташқари йиғилишидан сўнг маълум қилди.
“Бу бизнинг қароримиз. Биз барча вилоят ҳарбий комиссарларини ишдан бўшатамиз. Бу тизимни уруш нима эканлигини, уруш пайтида бефарқлик ва порахўрлик хиёнат эканлигини аниқ биладиган одамлар бошқариши керак.
Фронтда бўлиб, соғлиғини йўқотган, оёқ-қўлларидан айрилган, аммо ўз қадр-қимматини сақлаб қолган жангчиларга бу тизимни ишониш мумкин. Бош қўмондон Залужний бу қарорнинг ижросига масъул бўлади”, — деди Зеленский.
Унга кўра, ҳарбий комиссариятлар мансабдор шахсларига нисбатан 112 та жиноят иши қўзғатилган, 33 нафар шахсга гумонланувчи мақоми берилган.
Изоҳ (0)