“Тошкент дон маҳсулотлари” АЖ буюртмачилигида 23 июнь куни юк ташиш хизмати кўрсатиш юзасидан ўтказилган 500 млн сўмлик давлат харидида қатор қонун бузилиши ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ахборот хизмати хабар берди.
Унга кўра, давлат харидида иштирок этган икки талабгорнинг ҳужжатлари харид комиссияси раиси ва аъзолари фойдаланган қурилма (IP манзиллари бир хил) орқали электрон платформага юкланган. Мазкур ҳолатлар бўйича агентликнинг тақдимномасига биноан АЖ томонидан 2023 йил 24 июль куни харид комиссиясининг баённомаси бекор қилинди.
Изоҳ (0)