Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманида жойлашган 6-сонли туғруқхонада эгизак чақалоқлар вафот этди. Бу ҳақда пойтахт прокуратураси матбуот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, 22 июнь куни 26 ёшли аёл Д.Ш. муддатидан олдин, 26 ҳафталик эгизак чақалоқ дунёга келтирган. Иш ҳужжатларига кўра, 23 июнь кунида аёлнинг фарзандлари вафот этган.
Ижтимоий тармоқларда эгизаклар акушер-гинекологнинг эҳтиётсизлиги сабабли вафот этгани ҳақида шикоят қилинди.
Айни пайтда ушбу ҳолат бўйича терговга қадар текширув давом этмоқда.
Куни кеча Навоий вилояти Хатирчи туманидаги тиббиёт бирлашмасида аёл туғуруқдан сўнг вафот этгани тўғрисида хабар берилганди. Ундан олдин Тошкент вилояти Нурафшон шаҳридаги туғуруқхонада аёл чақалоғи билан вафот этган эди.
Изоҳ (0)