Украинанинг Варшавадаги элчиси Василий Зварич Польша Ташқи ишлар вазирлигига чақирилди. Вазирлик бунга “Украина расмий вакилларининг баёнотлари” сабаб бўлганини маълум қилган.
Аввалроқ Украина Ташқи ишлар вазирлиги Польша элчиси Бартош Сихотскини Польша президенти вакили Маркин Пшидачнинг баёнотлари муносабати билан чақиртирганди.
Элчига Пшидачнинг Украина томонининг ношукурлиги ҳақидаги баёнотлари “ҳақиқатга тўғри келмаслиги ва номақбул экани” айтилган.
31 июль куни Маркин Пшидач TVP телеканалида Украина “сўнгги ойлар ва йилларда Польшанинг Украина учун амалга оширган ишларини қадрлаши кераклигини” айтди. Бу ҳақда у Польша—Украина муносабатларидаги мураккабликлар ҳақидаги саволга берган жавобида таъкидлаган.
Изоҳ (0)