Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси бош мураббий Виталий Левченко билан шартномани узайтирди.
Бу ҳақида жамоа матбуот хизмати маълум қилди. Левченко билан шартнома 2024 йил 31 декабрга қадар узайтирилди.
2022 йилдан буён “Нефтчи”ни бошқариб келаётган мутахассис қўл остида жамоа 26 та ўйин ўтказиб, 12 та ғалаба, 10 та дуранг ва 4 та мағлубият қайд этган. Ушбу учрашувларда 41 та гол урилиб, 26 бор тўп ўтказиб юборилган.
“Нефтчи” жамоаси Суперлиганинг биринчи даврасидан сўнг 25 очко билан 3-ўринда бормоқда. Маълумот учун жамоа 6 та ғалаба ва 7 та дуранг қайд этиб, бирор маротаба мағлубиятга учрамади.
Изоҳ (0)