Саудия Арабистонида ўтган киберспортнинг Counter-Strike: Global Offensive (CS:GO) тури бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси биринчи ўринни қўлга киритди.
![](/static/Sport/photo_2023-07-17_23-35-52.jpg)
Гранд финалда ўзбекистонлик киберспортчилар Мўғулистонга қарши баҳс юритди ва ғалаба қозонди. Ушбу ғалаба жамоага Жаҳон чемпионати йўлланмасини тақдим этди.
Ушбу ғалаба эвазига ўзбекистонлик киберспортчилар 7 минг доллар мукофот пулига эга бўлди.
Учинчи ўринни Индонезия жамоаси қўлга киритган бўлса, Фаластин терма жамоаси тўртинчи бўлди.
Мусобақада Ўзбекистон шарафини TT.Team (Traffic Tashkent Team) жамоаси ҳимоя қилди.
Изоҳ (0)