Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳрида яшовчи 26 ёшли аёл С.Ю. бир йил давомида эридан калтак еб келгани учун, унинг зулмидан қочиб, Россияда ишловчи онаси ва акасининг олдига кетишга уринган. Шу сабаб эри томонидан такроран калтакланиб, сочлари кесиб ташланган. Бу ҳақда “Дарё”га мурожаатчилар билан суҳбатлашган манба хабар берди.
Айтилишича, воқеа Шаҳрисабз шаҳрининг “Қушхона” маҳалласида содир бўлган.
Бу аёлнинг эри бир йилдан бери хотинини калтаклаб, уйидан чиқишига рухсат бермай юрган бўлган. Буни қизнинг онаси ва акаси билгач, узоқдалиги учун келолмаса-да, аёлга эридан қочиб, уларнинг ёнига боришини айтган. Қиз Россияда ишловчи акаси ва онасининг олдига бориш учун қочиб чиққанда, яна эри ушлаб олиб шу аҳволга солган, — дейди суҳбатдош.
Манбанинг қўшимча қилишича, аёлига зулм ўтказиб келган эркак бу видеони қизнинг онасига юборган ва “қизинг ҳеч қаёққа кетолмайди”, деган.
“Дарё” воқеалар ривожини кузатишда давом этади.
Изоҳ (0)